23-ўлим. Ўзбекистонда яна бир бемор вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус сабаб навбатдаги ўлим ҳолати қайд этилди. Мамлакатда ушбу вирусдан ўлим ҳолатлари 23 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган М.С. коронавирус инфекциясида гумонланиб, жорий йил 21 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасидан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган. 

У “Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, семизлик 3-даражаси, ўпка артерияси тромбоэмболияси. Нафас етишмовчилиги 3-даража” ташхиси билан реанимация бўлимига ётқизилган.

Бемор (аёл) бундан аввал, сўнгги 8 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, артериал гипертония, юрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида  кунлик аҳволи Бухоро вилоятидаги шифокорларимиз билан бир қаторда мамлакатимиздаги  шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассисларининг ҳам   назоратида бўлиб, улар иштирокида  консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ мутахассисларимизнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

325

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг