Ўзбекистонда коронавирус бўйича бир қатор профилактик чекловлар жорий этилди 

Жамият

image
Бош прокуратурада карантинда назоратни кучайтириш учун штаб тузилди north_east

Бош прокуратурада карантинда назоратни кучайтириш учун штаб тузилди

Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида коронавирус бўйича қатор профилактик чекловлар қўйилди. Бу ҳақда тегишли ташкилотлар хабар берди.

Маълум қилинишича, барча даволаш-профилактика муассасаларида COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича қуйидаги чеклов ўрнатилади:

•  беморларни кўргани келган ва бошқа бегона шахсларни даволаш-профилактика муассасаларига кириши, беморларни ташхисот-даволаш ишларига боғлиқ бўлмаган шахслар билан тўғридан-тўғри  мулоқот қилишлари тақиқланади; 

•  даволаш-профилактика муассасаларига келаётган беморларни тана ҳароратини ўлчаш, эпидемиологик суриштирув ва коронавирус белгиларига текшириб фильтрдан ўтказиш ташкил этилади;

•  даволаш-профилактика муассасаларига кириш ва чиқишни қатъий тартиб асосида амалга оширилиши ва ички ишлар бошқармаларини жалб этган ҳолда муассасани периметри бўйлаб куну-тун қўриқланиши жорий этилади; 

•  Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳузуридаги вирусология лабораторияси COVID-19 коронавирус инфекциясига лаборатория таҳлилларини ўтказиш миллий референс лабораторияси деб белгиланади ҳамда Вирусология илмий-тадқиқот институти ва ҳудудий СЭОМ вирусология лабораторияларида ўтказилган таҳлиллар мусбат натижа берган ҳолларда миллий референс лабораториясида қайта текширувдан ўтказилиб, унинг натижасига асосан якуний ташхис қўйиш амалиёти жорий этилади;

•  бемор ва унинг оила аъзолари, бемор билан мулоқотда бўлганларнинг шахсий маълумотлари сир сақланиши бўйича қатъий назорат ўрнатилади;

•  эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган шахслар ҳамда улар билан мулоқотда бўлганларни касалликка лабораторияда текшириш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида кириш-чиқиш тартиби бўлган алоҳида махсус намуна олиш ва кутиш хоналари ташкил этилади, бунда, таҳлил натижаси чиққунга қадар беморларни юз ниқобини таққан ҳолда кутиб туришлари жорий этилади

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистонда ушбу вирус билан оғриганлар 13 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда 2100 киши карантинга олинган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг