Тошкент вилоятидаги қамоқхонада нима бўлди?
Жамият
−
21 Ноябрь 2019
12259Тошкент вилоятидаги жазони ўташ муассасида маҳкум бошқа бир маҳкумни алдаб, фирибгарлик йўли билан пулларини ўзлаштирди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби хабар берди.
Тошкент вилоятидаги 43-сонли манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум Б.Р. бошқа маҳкумнинг ишончига кириб, уни колониядан чиқариб юбориш учун адвокатга пора тариқасида пул бериш билан алдаб, 2000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан Б.Р.га нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.