...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диёра Усмонова ўғлини оммага кўрсатди


21:30, 04.10.2018 Бу қизиқ
 21 481

Диёра Усмонова бир неча йилдирки, Туркияда истиқомат қилиб келмоқда.

Таниқли миллиардер Алишер Усмоновнинг марҳум жияни Бобур Усмоновнинг беваси Диёра Усмонова ўтган йили ўғил фарзандли бўлгани ҳақида хабар берганмиз. 

2017 йилнинг 27 июль куни иккинчи фарзандини дунёга келтирган Диёра Усмонова унга Икром деб исм қўйганди. Чақалоққа Раҳимов фамилияси берилган. 

Куни кеча Диёра Усмонова ўғлининг эксклюзив суратларини ижтимоий тармоқлар орқали бўлишди. Болакай эндигина бир ёшдан ошган. Шунга қарамай, юриб кетганини кўриш мумкин. 

Диёра Усмонова бир неча йилдирки, Туркияда истиқомат қилиб келмоқда. Бизга маълум манзилларга кўра, у Зўрлу гипермаркетининг юқорисидаги кўп қаватли қимматбаҳо уйлардан бирида яшайди. 



Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда, Диёра Усмонова тошкентлик миллионерлардан бири Ботир Раҳимов билан турмуш қурган. Ўғлига ҳам Ботир Раҳимовнинг отаси исми берилган. 

Кўпчиликка маълумки, Алишер Усмонов дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидан ўрин олган. Миллиардернинг фарзанди йўқлиги учун унинг ёлғиз укаси Баҳодир Усмоновнинг ўғли Бобур Усмонов унга меросхўр сифатида кўрилган. Алишер Усмонов ҳам уни ўз ўғлидек кўрган.





2013 йил Усмоновлар оиласи учун мусибатли кечди. 8 май куни тонгги соат 5:15 да Бобур Усмонов ва Кристина Йўлдошева ўтирган Ford Mustang автомобили Тошкентнинг Юнусобод туманида, "Shedevr" супермаркети яқинидаги қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи тўсиққа келиб урилади. Натижада Бобур ва Кристина воқеа жойида ҳалок бўлади. 

Бобур ва Диёранинг 2012 йилда туғилган Марям исмли қизи бор эди.

Теглар:Диёра Усмонова Алишер Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!