... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Диёра Усмонова ўғилли бўлди


19:57, 05.08.2017 Жамият
 23 427

Бобур ва Диёранинг 2012 йилда туғилган Марям исмли қизи бор эди.

Ўзбекистонлик таниқли миллиардер Алишер Усмоновнинг марҳум жияни Бобур Усмоновнинг беваси Диёра Усмонова 27 июль куни ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда Усмонованинг ўзи бугун, 5 август куни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида хабар берди. 

Кўпчиликка маълумки, Алишер Усмонов дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидан ўрин олган. Миллиардернинг фарзанди йўқлиги учун унинг ёлғиз укаси Баҳодир Усмоновнинг ўғли Бобур Усмонов унга меросхўр сифатида кўрилган. Алишер Усмонов ҳам уни ўз ўғлидек кўрган.

2013 йил Усмоновлар оиласи учун мусибатли кечди. 8 май куни тонгги соат 5:15 да Бобур Усмонов ва Кристина Йўлдошева ўтирган Ford Mustang автомобили Тошкентнинг Юнусобод туманида, "Shedevr" супермаркети яқинидаги қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи тўсиққа келиб урилади. Натижада Бобур ва Кристина воқеа жойида ҳалок бўлади. 

Бобур ва Диёранинг 2012 йилда туғилган Марям исмли қизи бор эди. 



Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг Диёра Усмонова турмушга чиққанини расман эълон қилмади. У асосан Москва, Истанбул ва Дубай шаҳарларида истиқомат қилди. 

Диёра Усмонованинг ижтимоий тармоққа жойлаштирган суратига кўра, у ўғлига Икром деб исм қўйган. У қўйган суратда чақалоқнинг фамилиясига ҳам ишора берилиб, Икром Раҳимов деб ёзилган.

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар

umida
22:53 05.08.2017

2012mas 2011da tug'ilgan Maryam



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар