... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Disney кинокомпанияси “Мулан” фильми бош рол ижрочисини эълон қилди


13:18, 30.11.2017 Кино
 5 509

Disney гуруҳи мос келувчи аёл актрисани топиш мақсадида дунёнинг 5 минтақасидан 1000 га яқин номзодларни кўриб чиқди

Кеча, 29 ноябрь куни, Disney кинокомпанияси томонидан суратга олиш режалаштирилаётган “Мулан” кинокартинасида бош ролни ижро этувчи актриса номи эълон қилинди. Мулан образини хитойлик актриса Лю Ифэй ижро этади, дея хабар бермоқда The Hollywood Reporter.
 
Хабарда ёзилишича, мос келувчи аёл ижрочини топиш мақсадида Disney гуруҳи дунёнинг 5 минтақасидан 1000  га яқин номзодларни кўриб чиқди.
 
Номзод бир қанча сифатларга эга бўлиши талаб қилинди. Масалан, у жанг санъатидан бохабар бўлиши, инглиз тилида равон сўзлаши ва асосийси у чинҳакам юлдуз бўлиши керак эди.
 
Мулан образига мутлоқ тўғри келиши учун студия, келиб чиқиши Хитойдан бўлган ёш аёл ижрочини қидирдилар. Оқибатда лойиҳа продюссерлари Лю Ифэйни барча талабларга мос келади, деб ҳисоблашди.
 
Лю Ифэй 2000 - йилларда Хитойда машҳурликка эришган, бир қанча сериалларда суратга тушган актриса ҳисобланади. У вақтда актриса ҳали Пекин киноакадемияси талабаси эди.
 
Лю Ифэй ва унинг онаси  Нью-Йорк шаҳрига кўчиб келганида актриса ҳали ёш эди. Шу сабабли у инглиз тилида жуда равон сўзлаша олади. 2008 йили у Роб Минкофнинг “Сирли қироллик” кинокартинасида Жет Ли ҳамда Жеки Чан билан бирга суратга тушган эди. 
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Мулан Лю Ифэй Disney 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!