ЙПХ инспекторини машинасида судраган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши очилди 

Жамият

image

Жиззах вилоятида карантин билан боғлиқ қоидаларни бузиб, ИИБ ходимига қаршилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Кеча, 1 апрель куни фуқаро С.У. (1988 .т., судланган, ишсиз) Lacetti русумли автомашинасини карантинли шароитда рухсат берувчи махсус рухсатномасиз (стикер) бошқариб, “Самарқанд-Тошкент” йўналишининг Ғаллаорол тумани ҳудудига етганда шу ердаги  йўл-патруль хизмати маскани хизмат вазифларини бажараётган  Миллий гвардия ва санитария эпидемиология ходимлари томонидан тўхтатилган.

Айни жараёнда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори С.У.дан тегишли ҳужжатларни сўраганда, у инспекторнинг қонуний талабларини бажаришдан бош тортиб, унинг кўкрак қисмига зарб билан уриб, қочиш мақсадида автоуловини Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, машинанинг чап томон олд эшигига осилиб қолган ЙПХ инспекторини 600 м. масофагача судраб кетган.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Ғаллаорол тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 257-1-моддаси (санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи С.У. процессуал тартибда ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг