Ўзбекистонда 8 киши тузламадан заҳарланди
Жамият
−
10 Февраль 2019
9802Жиззахда 8 киши истеъмолга яроқсиз тузламалардан заҳарланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги миқ этмасада, Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Воқеа жорий йилнинг 8 февраль куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида содир бўлган. Шу туманда яшовчи М.П. (исмли аёл) ўз уйида оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор маҳсулотини (маринованные) истеъмол қилган ва натижада 8 нафар киши заҳарланган. Уларнинг 5 нафарига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Уч нафари шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу хабар сўнгида ИИВ фуқароларни уй шароитида тайёрланган тузлама маҳсулотларини истеъмол қилишда ҳамиша ҳушёр бўлишга, аввало унинг истеъмолга яроқлилик ҳолатига алоҳида эътибор қаратишга чақирган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь