... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Диего Марадона: “Роналдуга айтиб қўйинг оғзини юмиб юрсин, акс ҳолда...”


17:29, 15.12.2017 Спорт
 12 690

Афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона Роналдуга маслаҳат берди.

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўзини футбол тарихида энг яхши эканлиги билан мақтаниши ҳақидаги фикрларига муносабат билдириб ўтди.
 
Эслатиб ўтамиз, Роналду яқинда бешинчи “Олтин тўп” совринини қўлга киритганидан сўнг айнан “мен дунёдаги энг ягона яхши футболчиман” дея мақтанганди.
 
Марадона эса “AS” нашрига айнан Роналдунинг шу ҳаракатлари бўйича берилган саволларига жавоб қайтарди.
 
- Сиз “Ал-Жазира” – “Реал” ўйинини томоша қилдингизми?
 
- Ҳа, ўйинни кўрдим, ўша олифта Роналдуни ҳам кўрдим.
 
- Хўш, сизнингча, ўйин қандай ўтди?
 
- Ҳамма бир фикрда, яъни Мадрид жамоаси яхши ўйнамади. Умуман. “Ал-Жазира” худди “Реал” каби ҳаракат қилди. Уларда ғалаба қозониш учун имкониятлари бор эди.
 
Гремио” клубининг финалда ўйнашини қандай изоҳлайсиз?
 
– Мен “Гремио”га мухлислик қиламан. Уларнинг ғалабасига ишонаман.
 
Сиз, Гремио” тарафдасиз ва уларга ишониб, пул ҳам тикасизми?
 
– Ҳа, албатта. Бунинг нимаси ёмон, тушунмайман. Бразилияликлар яхши жамоага ўхшаяпти, таркибида ҳам кучли футболчилар тўп суради.
 
Лекин финалда уларнинг энг кучли футболчиси Артура, иштирок эта олмайди
 
– Нима бўлганда ҳам мен барибир айтганимдан қолмайман, ҳатто “Реал” таркибида ўзини энг яхши футболчиман деган Роналду бўлсада…
 
– Криштиану ўзини тарихдаги энг яхши футболчи дея таърифлади
 
– Илтимос, унга айтиб қўйинг, ҳазил қилишни йиғиштириб, жиддий инсонга айлансин. Акс ҳолда, ўзим яна майдонга қайтаман (кулади).
 
Агар Криштиану – тарихдаги энг яхши футболчи бўлса, унда сиз кимсиз?
 
– Мен айнан шу сабабдан айтяпман унга. Ўзини мақташни бас қилсин.
 
- Демак, сиз Роналду ҳақида салбий фикрдасиз? Сизнингча, у энг яхши футболчи эмас.
 
– Роналду – шунчаки ажойиб инсон. Ажойиб футболчи эканлиги ҳақида ҳеч нима дея олмайман.
 
- Роналдунинг қайси ҳислатлари сизга ёқади?
 
– Унинг аниқлиғи бошқалардан кучлироқ. Ва яна шуни тан олишим керакки, жамоа Криштиануга мухтож бўлган вақтда у ўзини кўрсата олишга қодир.
 
Айнан мана шу ҳислати Роналдуни ҳурмат қилишга арзийди. Йохан Кройфф кўпчилик футболчиларга шу ҳислатини қолдириб кетди.
 
Кройф ҳам шундай футболчи бўлганми?
 
– Ҳа, Кройффнинг оёғи ёрилиб кетган бўлса ҳам, майдонга тушарди. Ўзини яхши томонларини кўрсатишга ҳар қандай вазиятда харакат қиларди.
 
Масалан, Роналду – “Камп Ноу” стадионида “Барселона” ҳисобда олдинда бормоқда. 1:0. Роналду майдонга тушадида дарҳол ҳисоб 1:1 кўринишига айланади”, – дея сўзларини якунлади Марадона.
 
Эслатиб ўтамиз, “Реал” клуби 13 декабрь куни ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов тўп сурадиган БААнинг “Ал-Жазира” клуби устидан 2:1 ҳисобида қийинчилик билан ғалаба қозониб клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финалига чиққанди.
 
Эндиликда эртага, 16 декабрь куни мусобақанинг финал бахсида Криштиану Роналду жамоаси “Реал” Бразилиянинг “Гремио” клубига қарши майдонга тушади.
 
Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ал-Жазира Диего Армандо Марадона Криштиану Роналду Реал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!