Диққат! Чимёнда бир суткалик кўчки хавфи эълон қилинди
Жамият 11 Февраль 11:17 1602
image

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини Чимён тоғи ҳудудида қор кўчкиси юз беришидан огоҳлантирди. 

Вазирлик томонидан тарқатилган ахборотда маълум қилинишича, бугун, 11 февраль соат 08:00 дан 12 февраль соат 08:00 гача қор кўчкиси хавфи эълон қилинган. 

“Азиз дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва “Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд” белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз”, дейилади хабарда. 
 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 4.0