Савдо уруши: АҚШ Хитойга ўз сўзини ўтказди
Олам
−
14 Январь 2020
10221АҚШ ва Хитой ўртасида имзоланиши кутилаётган савдо келишувининг айрим тафсилотлари эълон қилинди. Унга кўра, расмий Пекин Америка саноатининг 4 соҳасидан 200 млрд долларлик маҳсулот сотиб олиши керак бўлади. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашри хабар тарқатди.
Хитой Америкадан 75 млрд долларлик саноат, 50 млрд долларлик энергия ташувчи товарлар, 40 млрд долларлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва 35-40 млрд долларлик хизматларни харид қилиши керак бўлади.
Аввалроқ, таҳлилчилар келишувга кўра, Хитой Америка саноатнинг 3 соҳасидан маҳсулот сотиб олиши керак бўлишини тахмин қилганди.
АҚШ ва Хитой ўртасида савдо келишувнинг биринчи фазаси шу ҳафтада имзоланиши кутиляпти. Хитой Давлат кенгаши вице-Бош вазири Лю Хэ шунинг учун Вашингтонгга учиб борган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Хитой 2018 йилнинг ёзидан бери савдо урушини олиб боради. Улар олдинма-кейин бир-бирининг маҳсулотларига божлар жорий қилиб келяпти. Буларнинг бари АҚШ Президенти Дональд Трампнинг импорт қилинидиган пўлат ва алюминийга бож жорий қилиши билан бошланганди.
LiveБарчаси