... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Дэвид Бекхэмнинг кайфияти Викторияга боғлиқми?


11:32, 12.06.2018 Спорт
 2 658

Дэвид ва Викторияни сўнгги бор биргаликда 19 май куни Британия қироллик оиласининг тўйида кўришган.

Дуёнинг энг машҳур жуфтлиги – Дэвид ва Виктория Бекхэм нима учун айро яшашмоқда? Девид Америкада, Виктория эса Англияда.
 
Daily Mail газетасининг ёзишича, 10 июнь – дам олиш куни Лондондаги бир меҳмонхонада Spice Girls’нинг собиқ хонандаси кайфияти тушкун ҳолда кўриниш берган.
 
Худди шу пайтда 5 минг километр олисда – Лос Анжелесда Англия терма жамоасининг собиқ сардори нотаниш  аёл билан сайрга чиққани журналистлар эътиборидан четда қолмади.
 
Икки жуфтлик сўнгги бор биргаликда 19 май куни бўлиб ўтган Британия қироллик оиласининг тўйига келганди. Шундан буён ҳеч ким уларни  ёнма-ён кўрмаган.
 
Аммо 44 ёшли Виктория Бекхэм бу хабарларни инкор этмоқда. “Ўша куни кайфиятим ёмон эмасди. Ҳеч қандай ғам-алам ичида эмасдим. Шунчаки, мода дунёси мени табассумдан айирди. Негаки, бу соҳа жиддийликни талаб этади”, деган.
 
Эслатиб ўтамиз, Дэвид ва Викториянинг оила қурганига 19 йил бўлди. Жуфтлик бу вақт оралиғида тўрт фарзанднинг ота-онасига айланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дэвид Бекхэм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!