...
МЕНЮ
ONLINE TV

Депутатлар жонли эфирда бир-бирини дўппослади


13:43, 07.12.2018 Олам
 15 166

Депутатлар орасидаги жанжал ҳарбий вазиятни муҳокама қилиш пайтида келиб чиққан.

Украина Президенти Пётр Порошенко Блоки халқ депутати Олег Барна ўз ҳамкасби – “Озодлик” партияси вакили Юрий Левченко билан Рада парламент телеканалининг жонли эфирида бир-бирини дўппослади.
 
Хабарда айтилишича, депутатлар орасидаги жанжал ҳарбий вазиятни муҳокама қилиш пайтида келиб чиққан. Левченко Барнани олигархлар хизматчиси деб атаган.
 
“Озодлик” партияси вакилининг сўзларига кўра, Барна аллақачон “Трамвайда Киевни маст ҳолатда айланиб” “савия”сининг қай даражада эканлигини кўрсатиб қўйган. Бунга жавобан эса, Барна Левченконинг юзига тарсаки туширган ва полга йиқитган.
 
Канал директори Владимир Лехнинг айтишича, ушбу ҳолат студия ташкил этилганидан бери 20 йил ичида рўй берган биринчи ҳодисадир.
 
Таъкидлаш жоизки, 27 ноябрь куни ҳам Олий Рада депутатлари мамлакатдаги ҳарбий ҳолатни муҳокама қилишга бағишланган йиғилишда жанжал келтириб чиқарган эди.
Феруза Ходжаева

Теглар:Олий Рада Олег Барна Владимир Лех 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!