Жиззахда ноёб айиқ қопқондан қутқарилди
Жамият
−
27 Август 2020
10318Жиззах вилоятида номаълум овчилар давлат муҳофазасида бўлган ҳайвонни овламоқчи бўлишди. Бу ҳақда Давлат Экология қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 август куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Бахмал давлат ўрмон хўжалиги Узунбулоқ бўлими Каттасой айланмаси ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан қўйилган қопқонга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган айиқ тушганлиги маълум бўлган.
Таъкидланишича, Давлат экология қўмитаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари баён этилган манзилга етиб борганлар.
Қайд этилишича, ҳозирда айиқни қутқариш, даволаш муолажа ишлари олиб борилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси