Депутат 10 йилга озодликдан маҳрум этилди
Олам 25 Апрель 10:07 15629
image

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри суди Қирғизистон парламентининг собиқ депутати Дамирбек Асилбек ўғлини ўн йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Informburo нашри хабар тарқатди.

Собиқ депутат уюшган трансмиллий гуруҳ ташкил қилиш ва уни бошқаришда, шунингдек, иқтисодий жиноятларни содир этишда айбланган.

Маълумот учун, Дамирбек Асилбек ўғли Қозоғистон махсус хизматлари томонидан 2018 йилда қўлга олинган эди.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 214
Рейтинг: 3.0
Теглар