Ҳукумат пробация хизмати фаолиятига оид янги қарорни қабул қилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб назорат остидагиларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича вазирлик ва идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Шунингдек, юридик йўналишдаги ОТМлар таълим дастурларига назорат остидагиларнинг психологик портретини ўрганиш бўйича махсус мавзулар киритилади ҳамда тегишли ОТМларда психология йўналишида таълим олаётган талабаларнинг пробация бўлинмаларида амалиёт ўташлари йўлга қўйилади.

Қарор билан 2020-2021 йилларда ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари режаси ҳамда ҳамкорликдаги фаолият механизми тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарорига асосан Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини назорат қилиш негизида вазирликнинг Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати ташкил этилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

пробация хизмати

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар