... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Деновликлар туман раҳбарларига ҳожатхонага навбатда туришни таклиф қилди


16:25, 17.10.2017 Жамият
 8 625

176 хўжаликка 1 та ҳожатхона бўлиши мантиқийми? Кўтарилган масала ечимига ким масъул?!

Сурхондарё вилояти, Денов шаҳридаги 2-сон Сўфи Оллоёр маҳалласи, Мир Саид Барака кўчасидаги вазият юзасидан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан маълумотлар қолдирилди. Ушбу маълумотга бир қанча суратлар илова қилиниб ҳудуддаги муаммо очиб беришга ҳаракат қилинган.


 
Маҳаллада бир қанча икки қаватли уйлар жойлашган бўлиб, уларнинг канализацияси билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Канализация ишламагани сабабли аҳоли томонидан кўп қаватли уйларнинг олдида 176 хўжаликка мўлжалланган ҳожатхона қурган. Мурожаатчининг ёзишича, ҳожатхонадан юзлаб оилалар фойдалангани сабабли эрта тонгдан навбат юзага келади, ҳожат чиқариш муаммога айланади...


 
Суратлардан аёнки маҳаллада кўп қаватли уйлар атрофида ноқонуний қурилган бино ва иншоотлар “тепадан келган” топшириқ туфайли бузилган. Кўчалар тупроқ, бузилган иморатларнинг қолдиқлари тўлалигича олиб ташланмаган. Энди қум ва тупроқли тепаликлар болалар учун айни муддао, улар ўйнаши мумкин бўлган майдонча ахлат уюмларига тўғри келиб қолган.
 
Мурожаатни ёзган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси “Ўйингоҳ дейишга тил бормайди. Оддий мисол, бир ҳафта олдин майдонча яқинида ит ўлган эди, бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Боларимиз кимдан кам!!!” дея ўз фикрларини билдирди.


 
Ўз фикрини давом эттирар экан, фуқаро кўп қаватли уйларда ичимлик суви йўқлигини, сувни қудуқдан, сув тортгич ёрдамида олишларини, ариқлар йўқлигини, ҳаммом ўзлари учун орзу эканини айтиб ўтган.
 
Неча йилдан бери шу ачинарли аҳвол давом этаётганини таъкидлаган ҳолда, савол ташлайди: “Қани ҳокимият вакиллари, санитария-эпидемиология маркази мутасаддилари, маҳалла оқсоқоллари?”.


 
Маҳаллий ҳокимият вакиллари 15 йил олдин барча талабларга мос қилиб қуриб беришни ваъда қилганини айтиб, қачон қуриб берар экан, деб ўтирмасдан аҳоли ўзи учун қулайликлар яратганини қайд этади. Бироқ ноқонуний қурилгани сабаб ҳаммасини бузиб ташлашган.
 
Ҳокимият вакилларининг “сабр килинглар” деган чақириғи ҳалигача давом этаётгани таъкидланган.
 
Деновлик туман раҳбарларини бир кун бўлсада ҳожатхонага навбатга туришга чақириб, ўз мурожаатига якун ясаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Сурхондарё вилояти Фуқаро мурожаати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар