Тошкент вилоятидаги портлашда жабрланганлар ҳам бор

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги хонадонда газ тўпланиши оқибатида портлаш юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Бахтсиз ҳодисада 2 киши ҳалок бўлганди.

Тошкент вилоятидаги ҳодиса юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сўнгги маълумотларни тақдим этди.

Унга кўра, Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани,  “Сурум” МФЙ,  Намунали уй кўчасида жойлашган 1-уйнинг иситиш қозонидан табиий газнинг сизиб чиқиши натижасида юз берган портлашда қурбонлардан ташқари яна 4 киши турли даражада тан жароҳати олган. Жабрланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари ва вилоятнинг тегишли мутассадди раҳбарлари, Тез ҳаракат қилиш Республика кўп тармоқли маркази, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари чиқишган.  

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти портлаш

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг