Хорижий телеканаллар вақтинчалик узилиши мумкин
Жамият
−
15 Апрель 2020
9752Сунъий йўлдошларга телеканаллар сигналларини етказиб берувчи қурилмаларда режали профилактика ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2020 йил 15 апрель куни соат 02:00 дан 12:00 га қадар сунъий йўлдошларга телеканаллар сигналларини етказиб берувчи қурилмаларда режали профилактика ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан жами 44 тагача хорижий телеканалларда вақтинчалик узилишлар юзага келиши мумкин.
Қайд этилишича, бу UzDigital TV МЧЖ ҳамда O’zbekiston Kabel Televideniyasi МЧЖ орқали барча кабель ва IP-телевидение тармоқларида ретрансляция қилинадиган телеканалларга алоқадор.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь