Нақд пул шаклидаги пенсия ва нафақалар “стерилланган ҳолда” етказиб берилади    

Жамият

image

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси онлайн фаолият юритмоқда ва бу ҳеч қандай ноқулайликлар туғдирилмаслиги айтилмоқда. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Хизмат кўрасатишни “он-лайн” режимига ўтилиши, пенсиялар, нафақалар, компенсация пуллари ва бошқа тўловларни молиялаштирилиши ва улар устидан назоратни олиб бориш фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Жумладан, Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг 1 апрель санасига қадар пенсия ва нафақа тўловлари ведомостлари Халқ банки ва тижорат банкларига тўлиқ етказилиб, шу йилнинг 2 апрель санасига қадар талаб қилинган маблағнинг салкам 50 фоизи молиялаштирилишига эришилди”, дейилади расмий хабарда.

Жамғарманинг маълум қилишича, пенсия ва нафақа пулларини банк пластик карталари орқали олувчиларга эса маблағлар ҳар доимгидек, ойнинг бошида ўтказиб берилади. Пенсия ва нафақаларни нақд пул шаклида олувчиларга Халқ банки сайёр кассалари томонидан бевосита пенсия ва нафақа олувчиларнинг яшаш манзилларига “стерилланган ҳолда” тўланиши таъминланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пенсия

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг