Ўзбек гимнастикачи қизлари Осиёда тенгсиз

Спорт

image

Тайланднинг Паттайя шаҳрида ўтказилаётган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Эътиборлиси, мусобақанинг бугунги кунида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бир қатор йўналишлар бўйича совринли ўринларни қўлга киритишди. 

МОҚ Матбуот хизматининг хабар беришича, куннинг биринчи қисмида тўп билан машқ қилиш бўйича 5 кишилик гуруҳ баҳсида терма жамоа қизлари олтин медалларга сазовор бўлишди.

Халқада машқ қилиш бўйича яккалик чиқишда ўз омадини синаб кўрган Екатерина Фетисова эса бронза медали билан тақдирланди.

Шунингдек, ўсмирлар ўртасида тўпда машқ бажариш бўйича Ёсмина Раҳимова Осиё чемпионлигини қўлга киритган бўлса, шу ёш тоифасида арғамчидаги машқ бўйича кечган беллашувда Тахмина Икромова шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Шу тариқа ўзбекистонликларнинг мусобақада қўлга киритган медаллари 3 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронзани ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич билан ўзбек гимнастикачилари, шубҳасиз, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда туришибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё чемпионати Бадиий гимнастика Тайланд

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг