Россияда маошини ололмай исён қилган ўзбекистонликлар муаммоси ҳал бўлди – Элчихона

Жамият

image

Аввалроқ, 13 июль куни Россиянинг Амур вилояти Свободний туманидаги “Renaissance Heavy Industries” компаниясига тегишли вақтинчалик вахта шаҳарчасида ишловчи Ўзбекистон фуқаролари маошини ололмагани учун исён уюштирганди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, ҳозирда иш берувчи ва ишчилар ўртасидаги келишмовчилик бартараф этилди.

Воқеа юз берган куни Амур вилоятига етиб борган элчихона Бош консули Мехриддин Хайриддинов вилоят маъмурияти, прокуратура ва ички ишлар органлари, “Renaissance Heavy Industries” компанияси ва унинг субпудратчилари раҳбарияти ва вакиллари билан қатор музокаралар ўтказган. Ватандошлар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг норозилигига сабаб бўлган омиллар ҳақида батафсил ахборотлар олинган.

Россия ва Туркия томони билан ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар натижаси ўлароқ муаммонинг барча учун мақбул ечими топилди ва вақтинчалик шаҳарчада тартиб-интизом тикланди. 16 июлдан Ўзбекистон фуқаролари иш ташлашни тўхтатиб, обектда меҳнат фаолиятини яна бошлаган.

Ҳозирги вақтда Россия Федератсияси тергов органлари томонидан юз берган ҳодиса юзасидан процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Текширувлар нафақат тартибсизликлар иштирокчиларига нисбатан, балки иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилигининг бузилиши бўйича ҳам олиб борилмоқда. 

Қайд этилишича, элчихона мазкур жараёнда ватандошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилмаслиги учун барча зарурий чора-тадбирларни амалга оширади.

Шу билан бирга, элчихона юзага келадиган барча муаммоларни ноқонуний, зўравонлик усуллари, вайронгарчилик ва шантаж орқали эмас, балки тинч йўл билан, мулоқот ва музокаралар орқали ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади. Фуқароларни тартибсизликларга чорлаган барча шахслар жавобгарликка тортилади ҳамда қонунда белгиланган тартибда жазоланади.

Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган тақдирда улар Ўзбекистон Элчихонаси ва Бош консулхоналари, шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликнинг ваколатхонасига мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаат учун рақамлар Элчихона сайтида ҳттп://узембассй.ру/паге/870 ҳаволасида жойлаштирилган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made