Каспий денгизига Миг-29 ҳарбий самолёти қулади
Олам
−
25 Июль 2019
4409Озарбайжон Қуролли Кучларига тегишли МиГ-29 самолёти Каспий денгизига қулади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса кеча, 24 июль куни маҳаллий вақт билан соат 22:00 да юз берди. Озарбайжон Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолёт Каспий денгизи устида машқ қилаётган бўлган ва кутилмаганда радарда кўринмай қолган. Самолётнинг ҳалокатга учраб, денгизга қулаши версияси дастлабки тахмин сифатида кўриляпти.
Айни вақтда қулаган самолётнинг учувчисини қидириш ишлари олиб бориляпти. Бундан ташқари Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасанов топшириғи билан фожиа сабабларини ўрганиш учун комиссия ҳам тузилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023