Россия AҚШнинг қарзи бўйича инвестицияларни камайтирди

Олам

image

Россия AҚШ давлат қимматли қоғозларига сармояларни қисқартиришда давом этяпти. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

AҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, июль ойида сармояларнинг даражаси 8,5 миллиард долларгача камайган.

Ушбу маблағларнинг 6, 239 миллиард қисми узоқ муддатли ва 2,262 таси қисқа муддатли қоғозларга тўғри келади. Инвестициялар бир ой олдин 10,85 миллиарддан 2,35 миллиардга камайди.

Москва 2018 йил апрел ойидан бери AҚШнинг давлат қарзи бўйича инвестицияларни сезиларли даражада камайтирди, шу билан бирга сентябрь ва октябрь ойларида бироз ўсиш кузатилди, шундан кейин пасайиш тенденцияси тикланди.

Россия Aмерика қарзларининг энг катта ўттизлик эгаларидан бири эмас. Иккинчи ой кетма-кет (Июль ойи ҳолатига кўра) 1,131 триллион доллар сармояси билан Япония биринчи ўринни эгаллаб турибди, бу июнь ойига нисбатан 7,9 миллиард долларга кўпдир.

Ундан кейинги ўринда Хитой (1,11 триллион, пасайиш 2,2 миллиард доллар), учинчи ўринда Буюк Британия (334,7 миллиард доллар, 6,4 миллиард долларга камайиш) қайд этилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг