Тошкент пропискасини олиш қийинлашиши мумкин

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкмасининг “Давлат божи ставкаларининг 4-бандига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Қарорга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-бандига қуйидаги ўзгартиришни киритиш назарда тутилган.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан кўчмас мол-мулк сотиб олинганда – шартнома суммасининг 5 фоизи, аммо энг кам ойлик иш ҳақининг камида 10 баравари миқдорида;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 3300 бараваридан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда – шартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Маълумот учун: “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 2, 5, 9 –11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган шахс томонидан Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида доимий яшаб турганига (лавозимда бўлганига) уч йил тўлмасдан янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда, у ушбу кичик бандда белгиланган ставкада давлат божи тўлайди.

Агар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулк икки ёки ундан ортиқ шахс томонидан умумий мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган тақдирда, уларнинг ҳар бири мазкур кичик бандда белгиланган ставкада давлат божи тўлайдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор Тошкент прописка

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг