Мактаб ошхоналарини очишга рухсат йўқ – Штаб аъзоси

Жамият

image

Ўзбекистонда мактаблар очилгандан кейин ўқувчилар учун мактаб ошхоналари фаолият юритмайди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг жорий йил 1 сентябрдаги қарорига асосан умумий ўрта таълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш белгиланди.

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаеванинг маълум қилишича, мактаб ошхоналари фаолият юритишига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат берилмаган. 

Убайдулаеванинг таъкидлашича, ўқувчилар учун мактаб ошхоналари очилса, қуйидаги талаблар асосида фаолият олиб боради:

•  тана ҳароратини ўлчаниши;

•  соғлом ва иссиқ овқатларни тайёрланиши;

•  болалар овқатланиш учун ўтиришларида масофа 2 метрдан узоқроқ бўлишини таъминлаш;

•  бир столда 4 дан ортиқ болалар ўтирмаслигини таъминлаш;

•  қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш учун тўлиқ шароит бўлиши шарт (сув, совунлар, бир қоғоз салфеткалар ва ҳоказо). 

Штаб аъзосига кўра, санитария ва эпидемиология хизмати томонидан доимий равишда мактаблар ошхонаси санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилишлари ўрганилади ва назорат қилиб борилади. Мазкур меъёрлар талаб даражасида сақланиши мактаб раҳбарияти ва ходимлари ҳамда ота-оналар томонидан назоратга олиниши керак.

Маълумот учун, ҳозирда мактаблардаги барча оммавий тадбирларга ҳам вақтинчалик рухсат берилмаган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг