... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат органлари бюджетдаги пуллар нимага сарфланаётгани ҳақида ҳисобот беради


10:53, 12.01.2018 Жамият
 2 301

Давлат органлари жамоатчилик кенгашлари фаолиятига оид нормаларни белгилаш назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президентлик лавозимига киришганидан сўнг, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган қатъий талабни қўяркан, ҳар бир туман ҳокими, давлат ташкилоти раҳбари халқ олдида ҳисобот бериши шартлигини алоҳида таъкидлаган эди. Эндиликда ҳисоботларни очиқ-ойдин тақдим этиш механизми қонун йўли билан янада мустаҳкамланиши кутилмоқда.
 
Хабарингиз бор, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси кенг омма муҳокамасига тақдим этилди.
 
Унда келтирилишича, Давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашнинг қўшимча механизмларини жорий этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.
 
Қонуннинг дастлабки лойиҳасига кўра, давлат органларининг веб-сайтларига улар томонидан амалга оширилаётган бюджет харажатлари ҳақида тўлиқ маълумотларни жойлаштириш мажбурияти юкланади.
 
Қолаверса, давлат органлари жамоатчилик кенгашлари фаолиятига оид нормаларни белгилаш назарда тутилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури муҳокамаси жорий йилнинг 15 январига қадар давом этади. 

Теглар:Давлат дастури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар