Дунёда гўё вақт тўхтагандек... (фото+видео)

Бу қизиқ

Коронавирус сабаб дунё ҳувиллаб қолди. Қачонлардир автомобиллар билан гавжум кўчалар, кулгиларга тўлган хиёбонлар, тинимсиз қайнаган ишхоналар, хуллас, одамлар билан файзли масканларнинг барчаси ҳувиллаб қолди. Гўё ер юзи чуқур бир тин олгандек, шовқинлардан чарчаб, ҳоли қолишни истагандек. Кўзимиз ўрганиб қолган доимий манзара ўрнини эгаллаган бугунги сокин ва кимсасиз панорама кишида ажабтовур руҳий ҳолатни юзага чиқаради.

1. Нью-Йорк, АҚШ. Энг гавжум кўчалардан бири бугун кимсасиз. Сўнгги маълумотларга кўра, шаҳарда 32 308 нафар шахсда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган. 678 бемор вафот этган.

2. Сеул, Жанубий Корея. Мамлакатда коронавирус жуда тез суръатда ёйилди. Аммо ҳукумат томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар туфайли, инфекция қисман жиловланди.

3. Шанхай, Хитой. Инфекцияга чалинган хитойликлар сони кундан-кун пасайиб бормоқда. Мамлакатдаги айрим муассасалар фаолияти тикланмоқда. Жамоат транспортлари ҳам ишга тушмоқда. Аммо барибир мамлакатдаги касаллик сабаб хавф сақланиб қолмоқда.

4. Рио-де-Жанейро, Бразилия. Шаҳарда илк бор февраль ойида инфекция ҳолати аниқланган эди. Шундан бери касалланганлар сони ортиб бормоқда. Рио сайёҳлар учун буткул ёпилган.

5. Рим, Италия. Мамлакат бугун коронавирус сабаб қийин аҳволга тушиб қолган. Европа давлатлари орасида энг кўп инфекция юқтирган аҳоли Италия ҳиссасига тўғри келмоқда.

6. Вашингтон, АҚШ. Сайёҳлар билан доим гавжум бўлган “Линкольн мемориали” бугун ҳувиллаб қолган.

7. Прага, Чехия. 30 март ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 2817 нафарни ташкил қилмоқда. Инфекция оқибатида 16 киши ҳаётдан кўз юмди.

8. Дакар, Сенегал. 30 март ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

9. Лима, Перу. 30 март ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус сабаб 18 киши оламдан ўтди.

10. Сингапур. Мамлакат коронавирусга қарши жиддий курашмоқда. Карантинга риоя этиш қатъийлаштирилди. Қоидани бузган улкан жарима билан бирга, фуқароликдан ҳам айрилиб қолиши мумкин.

11. Лондон, Буюк Британия. Қироллик ҳам коронавирус балосидан четда қолмади. У ҳатто мамлакат Бош вазири Борис Жонсонга ҳам таъсир қилди. Ҳукумат раҳбари айни пайтда карантинда.

12. Брюссель, Бельгия. Ҳукумат томонидан мамлакатда изоляция чоралари 19 апрелгача узайтирилди.

13. Барселона, Испания. Бир вақтлар гавжум бўлган, ҳозирда бўш қолган кўчада истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли вакили мусиқа билан ўзини овутмоқда.

14. Москва, Россия. “Қизил майдон” ҳам кимсасиз ҳувиллаб қолган.

15. Тошкент, Ўзбекистон. Коронавирус сабаб мамлакатда қатор чекловлар жорий қилинди. Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги гавжум кўчалардан бири, бугун одамларсиз бўм-бўш.

Шу ўринда улуғ бир алломанинг қуйидаги гапларини келтириб ўтишни лозим топдик: "Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади. Хайр бўлади, барака бўлади".


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг