...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат байроғи кунида вертолётлар парвозини кўришни истайсизми?


08:39, 18.11.2017 Жамият
 3 564

Мудофаа вазирлиги томонидан янги акция ўтказилиши режалаштирилгани хабар қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг қабул қилинган кунига бағишлаб Мудофаа вазирлиги томонидан оммавий югуриш акцияси ўтказилиши маълум қилинди.
 
Вазирлик Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур акция Ўзбекистонда енгил атлетика спорт турларини янада оммалаштириш, аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилган.
 
Акцияда Ўзбекистон Қуролли Кучлар тузилмаларидаги вазирлик ва идораларнинг ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоалар уч ёш тоифасида (35 ёшгача, 45 ёшгача ва 45 ёшдан юқори) иштирок этишлари кўзда тутилган.
 
Оммавий югуриш 18 ноябрь куни соат 10.00да Тошкентнинг Маҳтумқули кўчасидаги “Авиатор–корзинка” дўконидан бошланиши режалаштирилган.
 
Бундан ташқари, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан концерт дастури намойиши ҳамда мазкур йўналиш бўйича ва Тошкент кўчалари бўйлаб (Амир Темур ҳиёбони–Амир Темур кўчаси–Тошкент телеминораси–Ҳайвонот боғи–Марказий ҳарбий клиник госпитали–Академиклар шаҳарчаси–Мирзо Улуғбек кўчаси–Паркент кўчаси–Тузель қўрғони) Мудофаа вазирлигига қарашли вертолётлар орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг олиб ўтилиши режалаштирилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Мудофаа вазирлиги Давлат байроғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар