...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дастурий маҳсулотлар технологик парки ташкил этилади


14:16, 11.01.2019 Жамият
 637

Технопарк Ҳиндистон билан ҳамкорликда тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарорга мувофиқ, Ҳиндистоннинг илғор тажрибаси асосида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади.
 
Қуйидагилар Технопаркнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
 
  • ахборот технологиялари соҳасида янгидан иш бошлаган ва кичик корхоналарга стартап-лойиҳаларини амалга оширишда, инновация фаолияти натижаларини тижоратлаштиришда, венчур молиялаштириш асосида кўмаклашиш;
 
  • юқори технологияли маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш тармоғини амалга ошириш учун илмий, таълим ва ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиятини интеграциялаш;
 
  • ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар синфини яратиш мақсадида ёш мутахассисларни ўқитиш;
 
  • маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.
 
Технопарк Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси томонидан бошқарилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Технопарк Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар