Даҳшат! “МЮ”нинг деярли асосий таркиби ПСЖ билан ўйинда қатнашмайди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийси Оле-Гуннар Сульшер Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали баҳсида иштирок этадиган жамоа қайдномасини эълон қилди.

Қайдномага Антони Мартиал, Хуан Мата, Андер Эррера, Жесси Лингард, Неманья Матич ва Алексис Санчес каби футболчилар жароҳатлари сабаб киритилмаган. Шунингдек жамоага Поль Погба ҳам эртанги ўйинда дисквалификация сабаб ёрдам бера олмайди.

ПСЖга қарши сафар ўйини учун “МЮ”нинг қайдномасидан қуйидаги футболчилар жой олишган:

Дарвозабонлар: Де Хеа, Ромеро, Грант;

Ҳимоячилар: Байи, Далот, Линделёф, Рохо, Шоу, Уильямс, Янг;

Яримҳимоячилар: Фред, Гарнер, Гомес, Мактоминей, Перейра;

Ҳужумчилар: Чонг, Гринвуд, Лукаку, Решфорд.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ – “МЮ” учрашуви Тошкент вақти билан 7 март куни соат 01:00 да бошланади. Биринчи ўйинда инглиз клуби ўз майдонида парижликларга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер ПСЖ

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг