... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Дания ҳукумати паранжига қарши


11:02, 07.02.2018 Олам
 1 754

Европа мамлакатлари мусулмонларнинг кийимларида таҳдид кўрмоқда.

Кеча, 6 феврал куни Дания ҳукумати жамоат жойларида юзни тўла беркитувчи кийимларни кийиб юрганлик учун жаримага тортиш қонун лойиҳасини қўллаб қувватлади. Бу ҳақда “Interfax” хабар берди.
 
“Юзни        жамоат жойларида берк тутиш ҳурматсизлик ва Дания маданиятига тўғри келмайди. Бундай тақиқ билан шуни таъкидлаймиз-ки, Данияда юзма-юз учрашганда бир-бирига нисбатан ҳурмат ва ишонч ифодаланади”, дейди Адлия вазири Сёрен Папе Поульсен.
 
Қонун лойиҳаси шу баҳорда парламент томонидан кўриб чиқилиши керак. Бундан олдин у ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан текширилади.
 
Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, унда қонунни биринчи марта бузганлар минг Дания кронаси (тахминан 1,4 миллион сўм), такроран бузилганда ўн минг крона (тахминан 14 миллион сўм) тўлайди.
 
Шу орқали тақиқ остига паранжи ва ниқоблар киради. Лекин қонунда яҳудийларнинг қишки бош кийимлари кўрсатилмаган.
 
Бу каби қонунлар европанинг бошқа мамлакатлари, хусусан Франция, Бельгия ва Австрияда қабул қилинган.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Дания Паранжи Қонун лойиҳаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!