...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни об-ҳавода қандай ўзгариш бўлади?


17:09, 08.12.2018 Бу қизиқ
 6 129

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, қолганларида эса...

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 9 декабрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+7, кундузи +8...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +7...+12 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади ва ёмғир ёғиши кутилади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +5...+10 даража бўлади. Туман тушиб, 7-12 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қшқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +8...+13 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +3...+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси 0...+5, кундузи эса +5...+10 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!