...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни об-ҳаво қандай бўлади?


17:29, 22.09.2018 Бу қизиқ
 2 342

Якашанба кунга режалар тузишдан аввал об-ҳаво билан танишинг.

Эртага, 23 сентябрь куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг. Гидрометеорология хизмати маркази якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
 
Демак, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+12, кундузи +25...+27 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +10...+15, кундузи +22...+27 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +22...+27 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +22...+27 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +23...+28 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +20...+25 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +5...+10, кундузи эса +13...+18 даража бўлиб, 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Қамчиқ довонида ёғингарчилик кутилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!