... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни кутилаётган об-ҳаво


17:41, 11.11.2017 Бу қизиқ
 3 274

Жанубий вилоятларда ҳарорат 26 даражагача кўтарилади.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, эртага, 12 ноябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради. Қорақалпоғистон Республикасида ёмғир ёғиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Тошкент шаҳрида ҳарорат кундузи 21-23 даража, кечаси 6-8 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 12-17 даража, кечаси 1-6 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат кундузи +18...+23 даража, кечаси +5...+10 даражани ташкил қилади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 26 даражагача кўтарилади. Кечаси 13 даражагача илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даража, кечаси 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Болалар тагликларидан қайси бири сизга манзур?

Барча сўровлар