...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?


18:54, 05.01.2019 Бу қизиқ
 6 114

Якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 6 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Марҳамат, танишинг.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2...0, кундузи +8...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, туман тушади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +4...+9 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +7...+12 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, туман тушади.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, туман тушади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -8...-3, кундузи +5...+10 даража бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, туман тушиши кутилади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -12...-7, кундузи -7...-2 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!