Луис Суарес “Ювентус” билан келишиб олди
Спорт
−
04 Сентябрь 2020
7890“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес “Ювентус” билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Энди томонлар уругвайлик футболчи ва каталонияликлар ўртасидаги шартноманинг бузилишини кутади.
Луис Суарес “Барселона”га 2014 йилда “Ливерпул”дан 82 млн евро эвазига ўтганди. Амалдаги шартнома 2020-2021 мавсуми тугагунча мўлжалланган. Аммо янги бош мурабби Рональд Куман уругвайликнинг хизматидан фойдаланмоқчи эмас.
Жамоа Суарес билан шартномани муддатидан аввал тугатишга тайёр. Чунки унинг трансфер нархи кўпчилик харидорларни чўчитиб юборади. Transfermarkt портали 33 ёшли ҳужумчини 28 млн еврога баҳолади.
2019-2020 мавсумда ҳужумчи "Барселона" сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 12 та голли пас амалга оширган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023