Дафн этиш учун моддий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгариши мумкин
Жамият 11 Февраль 3566
image

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”  ҳамда “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Бу Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини дафн этиш нафақасини тўлашдан озод этиш таклиф этилмоқда. 

Шунингдек, вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилига, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга дафн этиш учун бериладиган нафақалар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан эмас, балки давлат бюджетидан ажратиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, дафн ишини молиялаштириш манбалари сифатида давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси кўрсатилган бўлса, янги қонун лойиҳасига кўра, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини ушбу қатордан чиқариш белгиланган.

 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 1.9