Давлат туроператорлар ва турагентларга ҳар бир турист учун 15 доллардан тўлайди

Жамият

image
Япония сайёҳларга кунига 185 долларгача пул тўлашини маълум қилди north_east

Япония сайёҳларга кунига 185 долларгача пул тўлашини маълум қилди

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 

Фармонга кўра, давлат томонидан қуйидаги қўшимча кўмак кўрсатилади: 

а) Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидагилар субсидияланади: 

жойлаштириш воситаларини қуриш учун тижорат банклари томонидан аввал берилган кредитлар бўйича 2020 йил 1 мартдан 1 июнгача бўлган даврда туризм соҳаси субъектларининг фоиз харажатлари; 

жойлаштириш воситаларини қуриш учун туризм соҳаси субъектларига аввал берилган кредитлар бўйича 2020 йил 1 июндан 2022 йил 1 январгача бўлган даврда фоиз харажатларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 10 фоизлик пунктдан ортиқ бўлмаган қисми; 

янги санитария-гигиена талабларига мувофиқлаштириш учун туризм соҳаси субъектларига бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 10 фоизлик пунктдан ортиқ бўлмаган қисми; 

айланма маблағларни тўлдириш учун туризм соҳаси субъектларига бериладиган 1 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар бўлган даврда фоиз харажатларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 10 фоизлик пунктдан ортиқ бўлмаган қисми;

2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабрга қадар жойлаштириш бўйича хизматлар (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи миқдорида жойлаштириш воситаларини субсидияланади.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси резидентлари – туроператорлар ва турагентларга ташқи туризмни қайта тиклаш бошланган кундан эътиборан кириб келувчи хорижий туристларнинг умумий сони 500 минг нафарга етгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5781-сон Фармонига мувофиқ компенсация қилинадиган чартер рейслар орқали олиб келинганлардан ташқари Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун 15 АҚШ доллари миқдорида, уларнинг республика ҳудудида камида беш сутка бўлиши шарти билан рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилади; 

Жамғарма маблағлари ҳисобидан кириш туризми қайта бошланган кундан эътиборан 2020 йил 31 декабрига қадар камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистон Республикасида тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатлари 30 фоизи миқдорида қисман субсидияланади;


Мақола муаллифи

Теглар

туризм

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг