... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Чўчқанинг ошқозонидан 600 минг долларлик хазина топилди


17:33, 07.12.2017 Олам
 4 604

Фермер чўчқа ошқозонидан топиб олган тошни 606 минг АҚШ долларига сотмоқчи.

Бугунги кунда медицина катта ютуқларга эришаётан бўлсада, бутун дунёда Хитой халқ табобатига ишонадиганлар кўплаб топилади. Хитой халқ табобатида турли минераллар ва тошларга алоҳида ўрин ажратилади.
 
Хитойнинг Шандун вилояти, Рижао шаҳрида яшовчи 51 ёшдаги фермер Бо Чунлу ўзи ўлдирган чўчқанинг ошқозонидан соч толалари ва ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари йиғилган тошни топиб олди. Ўз топилмаси билан, қишлоғининг энг бой фуқаросига айланади, деб хабар тарқатмоқда ОАВ.
 
Бу тошнинг номи “безоар тоши ” (бошқача номлари: безуар, безуй, тўнғиз тоши, хўроз тоши, алекториус) деб номланади ҳамда унинг нархи 606 минг АҚШ долларга баҳоланиши мумкин. Хитойда бундай тошни топиш камдан кам ҳолларда учрайди.
 
Маҳаллий аҳоли бундай тошни “чўчқа хазинаси” деб номлашади. Бу тошдан тайёрланган дори-дармон, одам танасидаги токсинларни бутунлай чиқариш хусусиятига эга ҳамда кўп касалликларга шифо ҳисобланади.
 
XVII асрларда англиялик табиблар бу тошдан кенг фойдаланишган, хитойлик табиблар эса бу тошни олтин нархида баҳолашади. Бо Чунлу ўзининг саккиз ёшли ўғли билан Шанхай шаҳрига бориб, тошни баҳолатиш учун етти минг АҚШ доллари сарфлади. 
Обил Сафаров

Теглар:Безоар тоши Бо Чунлу Хитойлик фермер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!