Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 15 март куни Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг қарори билан Муроджон Абдураҳимов Тошкент вилоятидаги Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Муроджон Абдураҳимов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, Муроджон Абдураҳимов 1986 йилда Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган. 

У Қибрай тумани “Байтқўрғон хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт” касб-ҳунар коллежида иқтисодиёт фани ўқитувчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлигида, кейинроқ “Ўзкоммунхизмат” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида мутахассис, бош мутахассис, бўлим мудири сингари вазифаларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Чирчиқ шаҳрининг олдинги ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа вазифада иш бошлаши, шу сабабдан ҳоким лавозимидан кетиши хабар қилинганди. У “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланиши кутилаётгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Чирчиқ Муроджон Абдураҳимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made