“Чинни бозор” яқинида автобус икки кишини босиб кетди

Жамият

image

Жорий йилнинг 3 май куни соат 14:30да “Чинни бозор” савдо мажмуаси яқинида икки автобус тўқнашиб кетиши натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмган.

Бу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан расмий маълумот берилди:

“3 май куни соат 14:30да “Чинни бозор” бозори яқинидаги Тошкент ҳалқа йўлига туташувчи иккинчи даражали йўлда жойлашган жамоат транспортлари бекатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. 8-сонли автопаркка тегишли 147-сонли йўналишда ҳаракатланувчи «Мерседес-Бенц» автобусининг 20 йиллик иш стажига эга ҳайдовчиси йўловчиларни тушираётган пайтда номаълум сабабга кўра автобус олдинга қараб юриб кетган.

Ҳаракат давомида автобус бекатда турган икки кишини босиб кетган ва тахминан 10 метр масофани босиб ўтиб, олдинги ғилдираги билан бетон ариққа тақалиб тўхтаб қолган. ЙТҲ натижасида 14 ёшли С.Г. (қиз) ва 30-35 ёшлардаги шахси аниқланаётган аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.

Чилонзор туман ички ишлар органлари томонидан жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда, ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг