“China Cup-2019”. Ўзбекистон Уругвайга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Спорт

image

Хитойнинг Наннинг шаҳрида “China Cup-2019” халқаро мусобақаси иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга қарши майдонга тушди.

Учрашув 3:0 ҳисобида Уругвай ғалабаси билан якунланди. Голларга Гастон Перрейра ва Кристиан Стуани (дубль) муаллифлик қилди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда Хитойга қарши майдонга тушади.

“China Cup-2019” Ўзбекистон - Уругвай 0:3

Гол: Гастон Перрейра (5), Кристиан Стуани (24, 82)

Ўзбекистон: С.Қувватов, Ф.Сайфиев, А.Исмоилов, Е.Кримец, Д.Ҳошимов, О.Аҳмедов, О.Шукуров, Ж.Сидиқов (И.Алибоев, 72), Ж.Машарипов, Д.Ҳамдамов (С.Мирзаев, 64), Э.Шомуродов (М.Бикмаев, 64).

Уругвай: Ф.Муслера, М.Касерес, Д.Годин, Х.Хименес, Д.Лаксальт, Н.Нандез, М.Весино, Р.Бентанкур, Н.Лодейро, К.Стуани, Г.Перейро.

Огоҳлантиришлар: Д.Ҳошимов (59), Ж.Машарипов (79), Х.Хименес (85)


Мақола муаллифи

Теглар

China Cup-2019 Ўзбекистон-Уругвай

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг