... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Чимкентдаги Бадам дарёси бўйида аёл кишининг жасади топилди


10:18, 15.12.2016 Олам
 18 556

Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари аёлнинг жонини сақлаб қолишга ҳаракат қилишган, бироқ уринишлар бесамар кетган.

Кеча, 14 декабрь куни Чимкент шаҳрининг Бадам дарёси бўйидан ёши тахминан 25-30 атрофидаги аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда “Nur.kz” нашри хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, шахси номаълум аёлнинг жасади кундузи, соат 11:00 да дарёнинг кимё-фармзаводи олдидан оқиб ўтувчи жойидан топилган.
 
Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, аёлнинг вафот этгани кўп бўлмаган. Чунки, жасадда сувда кўп муддат қолиб кетган мурданинг белгилари йўқ.
 
Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари аёлнинг жонини сақлаб қолишга ҳаракат қилишган, бироқ уринишлар бесамар кетган.
 
Марҳуманинг ўлими юзасидан тергов бошлаб юборилган. Айни дамда унинг шахсини аниқлаш, ўлим сабабларини фош этиш ишлари олиб борилмоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Чимкент Бадам дарёси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!