Вазир Нурободдаги таъмирга муҳтож мактаблар билан шахсан танишди

Жамият

image_2020-09-05_20-24-58

Самарқанд вилоятида мактаблардаги аҳвол ва ўқувчиларнинг таълим жараёни қониқарли ҳолатда эмас. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳудуддаги мактабларнинг ўқув йилига тайёргарлигини кўздан кечириб, шундай хулосага келди. Бу ҳақда ХТВ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоятнинг Нуробод туманида 76 та умумтаълим мактаб мавжуд. Уларда 32 119 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Тумандаги 436 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 13-умумтаълим мактаби биноси 1980 йилда қурилган. Мактаб биноси ва унинг спорт заллари аҳволи қониқарсиз ҳолда. Ушбу залларнинг пол қисмининг ёғочлари яроқсиз ҳолга келган. Мактаб кутубхонаси жуда тор ва мослаштирилмаган хонада жойлашган. 

Халқ таълими вазири ота-оналар билан учрашувда туман ўқувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш даражаси жуда паст эканлигини таъкидлаган.

“Ўтган йилги Миллий рейтинг натижаларига кўра, Нуробод тумани мактаблари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичлари республикада охирги ўринларда. Aфсуски, бу Нурободдаги мактабларда таълим-тарбия жараёнлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини билдиради. Aлбатта, бундай салбий ҳолатга қараб турмаймиз”, деди Шерзод Шерматов.

Мактаблардаги айрим синфхоналарнинг пол қисми сифатсиз таъмирлангани вазирнинг эътирозига сабаб бўлган. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи назорати остида қурувчи ташкилот томонидан бир ҳафта муддатда ушбу синфхоналарнинг пол қисмини қайта қуриш вазифаси топширилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг