...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзор ҳокими ногирон фуқароларга Президент совғасини топширди


13:21, 12.06.2018 Жамият
 2 005

Чилонзор туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ ногиронларга Президент совғаси берилди.

Куни кеча Тошкент шаҳар, Чилонзор туман ҳокимлигида туманда истиқомат қилувчи бир гуруҳ ногиронларга Президент совғаси — ногиронлик аравачалари топширилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz”га Чилонзор туман ҳокимиятининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Президент Шавкат Мирзиёев номидан жами 30 нафар ногиронлиги бор фуқароларга аравачаларни Чилонзор туман ҳокими Даврон Ҳидоятов, хотин-қизлар қўмитаси раиси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш маҳалла органлари раҳбарлари ва туман тиббиёт бирлашмаси вакиллари иштирокида топширилди.




 
24 аравача ногиронларнинг оила аъзоларига топширилди ва 6 нафари ногирон фуқароларнинг яшаш жойига олиб бориб берилди.
 
Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи Чилонзор туман кенгаши томонидан 22-меҳрибонлик уйида тарбияланган 10 нафар етим болаларнинг суннат тўйлари ўтказиб берилган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Чилонзор Шавкат Мирзиёев Даврон Ҳидоятов ногирон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар