... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилидаги ёнғин юздан ортиқ уйларни вайрон қилди


11:10, 03.01.2017 Олам
 623

Олов кучли бўлганидан шаҳар қора тутун билан қопланган.

Чилининг шимолий қисмида йирик ўрмон ёнғинлари авж олмоқда. Бу ҳақда маҳаллий “La Tercera” нашри хабар берди.
 
2 январь куни кечаси бошланган ёнғин туфайли 100 дан ортиқ уй олов ичида қолди. 19 киши турли даражада яраланди. Ёнғин сабаб 400 га яқин аҳоли эвакуация қилинди. Оловни бартараф этиш учун 49 та ўт ўчириш бўлинмалари жалб этилди.
 
Мутахассисларнинг тахминларига кўра, ёнғин ҳаво ҳарорати 30 даражадан ошиб кетгани учун юзага келган. Яна бир тахминга қараганда, шамол тезлиги катта бўлган ёки ҳавода намлик даражаси 30 фоиздан тушиб кетган.
 
Гувоҳларнинг айтишича, ўрмонда бошланган ёнғин 10 дақиқа ичида аҳоли яшайдиган ҳудудларгача тарқалган. Ҳукумат хавфнинг “қизил” даражасини эълон қилди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ёнғин Чили Табиий офат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!