Чилида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бугун, 3 февраль куни Чили Президенти Габриэль Борич камида 10 кишининг ҳаётига зомин бўлган ўрмон ёнғинлари туфайли Вальпараисо вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Ўрмон ёнғинлари билан боғлиқ вазият, айниқса, 5-ҳудудда, юқори ҳарорат ва шамол туфайли жуда қийин, аммо шуни билингки, ҳукумат, ўт ўчирувчилар, Миллий ўрмон хўжалиги корпорацияси, полиция ва фуқаролик жамияти фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун максимал даражада сафарбар қилинган. Мен ҳам барча зарур ресурсларга эга бўлишимиз учун фавқулодда ҳолат эълон қилишга қарор қилдим” деб ёзди у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Президентнинг Вальпараисодаги вакили София Гонсалесга кўра, 10 га яқин одам ўрмон ёнғинларидан вафот этган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, камида 28 киши куйган. 7 минг гектардан ортиқ майдон ёнғин остида қолган. Айрим ҳудудлардаги фуқаролар эвакуация қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 январь куни Чилида ўрмон ёнғинларига қарши курашаётган самолёт ҳалокатга учраши оқибатида бир киши вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Чили ўрмон Габриэль Борич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made