... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилида кучли зилзила қайд этилди


14:09, 10.10.2017 Олам
 879

Жанубий ва Шимолий Америка материгида архитектоник ўзгаришлар содир бўлаётганлиги сабаб материкларда тез-тез зилзила содир бўлмоқда.

Жанубий Американинг Чили давлатида бугун, 10 октябрь куни, Тошкент вақти билан 12:00–13:00 лар орасида рихтер шкаласи бўйича 6,3 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “USA today” нашри хабар бермоқда.
 
АҚШнинг Сейсмик тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Чилининг Аритса шаҳридан 73 км узоқликда жойлашган Тарапакада ҳудудида, 82 км чуқурликда бўлган.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, талофатланган ва жароҳатланганлар йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмаган.
 
Маълумот учун, Жанубий ва Шимолий Америка материгида архитектоник ўзгаришлар содир бўлаётганлиги сабаб материкларда тез-тез зилзила содир бўлмоқда.
 
Аввалроқ, Мексикада рихтер шкалси бўйича 8,1 баллик ер силкиниши содир бўлган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Чили Зилзила Мексика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!