Чиқинди полигонларини қуришга ажратилган маблағлар талон-тарож қилинган 

Жамият

image

23 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг мажлиси ўтказилди. 

Qalampir.uz мухбири хабар беришича, йиғилишда чиқинди полигонларини қуришга ажратилган маблағлар талон-тарож қилингани  маълум қилинган. Бу ҳақда йиғилишда сўзга чиққан Сенат аъзоси Турғун Искандаров ўз нутқида айтиб ўтган. 

Маълум бўлишича, 2014–2018 йилларда соҳага жами 541 миллиард 600 миллион сўм давлат бюджет маблағлари сарфланган бўлиб, шундан 129 миллиард 300 миллион сўм, яъни 24 фоизи янги полигонларни қуриш, мавжудларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш ишларига ажратилган.

Бироқ, “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Хоразм, Андижон, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари филиалларида бюджет ҳамда бошқа маблағларни мақсадсиз сарфлаш ҳолатларига йўл қўйилган. Мисол учун, Самарқанд вилояти Жомбой, Булунғур ва Оқдарё туманлари ҳудудида жойлашга полигонларга кириш йўлларини қуриш учун ажратилган 135 миллион 6 00 минг сўм миқдордаги маблағ талон-торож қилинган.

Қолаверса, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам чиқинди йиғиш полигонлари қурилишида 8 ҳолатда жами 466 миллион сўм маблағ ушбу мақсадга йўналтирилмаган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг